Жаҳон | 19:50 / 23.03.2018
6010
2 дақиқада ўқилади

Уйида 250 та бомба сақлаган британиялик судланди

Фото: AP Photo / Lefteris Pitarakis

Буюк Британиянинг Бристол қироллик судьяси уйида 250 та қўлбола портловчи қурилма сақлаган эркакни 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, судланувчи – 29 ёшли Рико Фернандес уйида бомбалардан ташқари, ўқ-дорилар, бронежилетлар учун контейнерлар, портловчи модда тайёрлаш учун кимёвий моддалар сақлаган.

Ўқ-дорилар омбори ўтган йил кузида, Фернандеснинг уйида портловчи қурилмалардан бири портлагандан кейин топилган. Воқеа жойида ишлаган полициячилар ва ўт ўчирувчилар Фернандеснинг уйида тинтув ўтказиб, қўшниларини эвакуация қилишган. Фернандеснинг ўзи эса портлаш оқибатида куйиш жароҳатлари олган ва 2 ҳафта шифохонада ётган.

23 март кунидаги суд жараёнида айбланувчи портловчи моддалар сақлаганини тан олган. У умумий ҳисобда 3 йил 4 ойлик қамоқ жазоси олган. Айни вақтда у 6 ойга яқин ҳибсда ушлаб турилган.

Прокурор Рейчел Дрейкнинг айтишича, айбланувчида террорчилик мақсадлари бўлмаган, бироқ портловчи моддаларга қизиқиши катта бўлган. Судьянинг қарор қилишича, портлаш тасодифан юз берган ва айбланувчи бошқалар ҳаётини хатар остига қўймоқчи бўлмаган.

Мавзуга оид