Жаҳон | 14:58 / 23.03.2018
7948
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла президенти миллий валюта деноминацияси ҳақида эълон қилди

Фото: Reuters

Венесуэла президенти миллий валюта – боливар деноминацияси (пул қийматини ўзгартириш) ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда республика етакчиси матбуот анжумани давомида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Globovision телеканали.

«Мен Венесуэла иқтисодиёти учун зарур бўлган валюта деноминациясини душанба, 4 июндан фаоллаштириш ва эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйишга қарор қилдим. Мен ҳозирги пуллардан учта нолни олиб ташлаш, муомалада бўлган купюраларни алмаштириш ва янгиларини киритишга жазм этдим. Бу Венесуэла фуқароларига уларнинг тижорий ҳамда иқтисодий фаолиятини кафолатлаш учун керак», - дея айтиб ўтди Мадуро.

Мамлакат миллий қаҳрамони Франсиско де Миранда портрети бўлган 200 боливарлик ва генерал Симон Боливар тасвири туширилган 500 боливарлик янги купюралар муомалага киритилади. Бундан ташқари, Венесуэлада узоқ танаффусдан сўнг яна тангалар пайдо бўлади.

Мавзуга оид