Жаҳон | 09:00 / 23.03.2018
4665
1 дақиқада ўқилади
Вьетнамдаги турар-жой мажмуасида ёнғин, ҳалок бўлганлар кўп
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйда рўй берган ёнғин оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва яна 27 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press полицияга таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Вьетнамнинг Хошимин шаҳридаги турар-жой мажмуасида ёнғин юз берди. Воқеа оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва 27 инсон жароҳат олди», - дея маълум қилишган полициядан.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида жойлашган республика наркология маркази биносида юз берган ёнғин натижасида қарийб 30 киши ҳалок бўлганди.