10:02 / 24.03.2018
16468

Қўқонда эркак ўз жиянини уриб ўлдирди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 20 март куни соат 23.00ларда, Аҳиллик кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган Ў.Т. уйида ўзаро жанжал оқибатида, бирга яшаган жияни, 1995 йилда туғилган Б.Т.нинг юзига қўли билан урган вақтида, у боши билан ерга йиқилиши натижасида 21 март куни касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 22 март куни вафот этган. 

Хабарда айтилишича, Ў.Т. ушланган.

 

Top