Жаҳон | 18:32 / 24.03.2018
12389
1 дақиқада ўқилади

Порошенко: Россия гибридли уруш марказини Украина юрагига яқинлаштиришга уринмоқда

Фото: Global Look Press

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россия гибридли уруш марказини Донбассдан Киевга кўчиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар берди.

«Жанговар ҳаракатлар ҳудудида отишма қанча кам бўлса, душманнинг сиртдан фаоллиги шунча кўпдир. Россия гибридли уруш марказини Украина юрагига яқинлаштиришга қатъий ҳаракат қилмоқда, юрак эса – бу бизнинг қадимий пойтахтимиз, гўзал Киев», - дея айтиб ўтган Порошенко.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Украина хавфсизлик хизмати ходимлари сўнгги бир ой давомида иккита кенг кўламли махсус амалиёт ўтказишди, улар «дарсликлар саҳифаларига киришга лойиқдир».

Мавзуга оид