Жаҳон | 13:50 / 14.10.2024
5227
2 дақиқада ўқилади

Украина тунда Россиянинг 68 та дронидан 31 тасини уриб туширди

13 октябрга ўтар кечаси 31 та дрон уриб туширилди, яна 36 таси Украина ҳудудида «РЭК фаол қаршилиги натижасида» йўқотилди, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари.

Фото: Gleb Garanich/REUTERS (архив)

13 октябрга ўтар кечаси Украина ҳудуди узра Россиянинг 31 та учувчисиз учоғи уриб туширилди. Украинанинг турли минтақаларида яна 36 та УУА йўқотилган, бу «эҳтимол РЭК фаол қаршилик кўрсатиши натижасидир». Бу ҳақда 13 октябр, якшанба куни Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Россия тунги ҳужумда жами 68 та ҳужумкор УУАдан фойдаланган.

Шунингдек, хабардан маълум бўлишича, Россия армияси Украинанинг Полтава ва Одесса областлари ҳудудига иккита «Искандер-М» баллистик ракетаси билан ҳамда Черниҳив ва Суми областларига Х-59 ракеталари билан зарбалар берган.

РФнинг Одессага зарбасида камида олти киши ҳалок бўлди

Россиянинг 9 октябр куни кечқурун Одесса порти инфратузилмасига баллистик ракеталар билан уюштирган ҳужуми натижасида камида олти киши ҳалок бўлди. Яна 11 киши яраланган, улардан етти нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда област ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Кипер Telegramʼда маълум қилди ва қурбонларнинг барчаси Украина фуқаролари эканлигини аниқлаштирди.

Кипернинг таъкидлашича, зарба Панама байроғи остидаги фуқаролик контейнер ташувчи Shui Spirit кемасига берилган. «Бу сўнгги тўрт кун ичида фуқаролик кемасига уюштирилган учинчи ҳужумдир, маккор душман Украина дон йўлаги ишига халақит бермоқчи, тинч аҳолини ўлдирмоқда ва инфратузилмани вайрон қилмоқда», - деб ёзди ОҲМ раҳбари.

Ўз навбатида, Одесса области прокуратураси ҳужум натижаларига кўра уруш қонунлари ва одатларини бузганлик бўйича судгача тергов бошланганини маълум қилди. «Текширув давом этмоқда, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг якуний сони, шунингдек вайронагарчилик ва зарарнинг тўлиқ рўйхати аниқланмоқда», — дейилади идора хабарида.

Мавзуга оид