Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Скрипаль Путинга хат юбориб, кечиришни сўраган - «Би-би-си»
Фото: Screenshot
Солсберида март ойи бошида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль икки давлатга ишлаган агент бўлганида афсусланган, сабаби бу қарор «унинг ҳаётини заҳарлаган». Бу ҳақда «Би-би-си» Скрипалнинг мактаб давридаги дўсти Владимир Тимошковга асосан хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Скрипаль ўзини сотқин деб ҳисобламаган, сабаби, Тимошковнинг сўзларига кўра, «у Россияга эмас, балки Совет Иттифоқига, социалистик ватанига содиқ бўлиш ҳақида қасамёд келтирган».
Шунингдек Тимошковнинг айтишича, Скрипаль Россия президенти Владимир Путинга мактуб юбориб, унда «бутунлай кечириш» ва ватанга қайтиш имкониятини тақдим этишни сўраган. Россияда у онаси, укаси ва бошқа қариндошлари билан кўришмоқчи бўлган. «Би-би-си» маълумотларига кўра, Кремлда Скрипалдан хат олингани ҳақидаги ҳолатни тасдиқлашмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ етакчилари Скрипаль ишида Россиянинг қўли борлигини тан олишганди.
Мавзуга оид
16:20
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026