Жаҳон | 11:50 / 25.03.2018
63782
1 дақиқада ўқилади
17 соат давомида тўхтовсиз учган самолёт Лондонга қўнди
Qantas Airlines авиакомпанияси самолёти Австралиядан Буюк Британияга тўхтамасдан парвоз қилди. Бу маршрут бўйича илк рейсни амалга оширган самолёт Лондондаги Ҳитроу аэропортига қўнди.
Самолёт ҳавода узлуксиз 17 соат бўлди: у Пёрт шаҳридан 24 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:00да парвозга чиқди ва Буюк Британия пойтахтига 25 март куни эрталаб соат 05:00 атрофида қўнди.
Самолёт бортида экипажнинг 16 аъзоси ва 200 нафардан ортиқ йўловчи Буюк Британияга келди. Парвоз масофаси 14498 километрни ташкил этди, парвоз Boeing 787-9 Dreamliner самолётида амалга оширилди.
Мавзуга оид
20:59 / 13.10.2024
Чарлз III Австралиянинг республикага айланишига қарши эмаслигини билдирди
00:26 / 24.09.2024
Австралияда ёлғон чегирмалар эълон қилган супермаркетлар судга берилди
23:17 / 10.09.2024
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
21:09 / 02.09.2024