Жаҳон | 16:30 / 25.03.2018
17237
3 дақиқада ўқилади

"Ер соати" энг йирик экологик акцияси дунё шаҳарларида (фотожамланма) 

Бутун дунё бўйлаб Жаҳон ёввойи табиат фондининг "Ер соати" энг йирик экологик акцияси бошланди. "Ер соати" акцияси иқлим ўзгаришлари ва сайёранинг ёруғликдан ифлосланиши муаммоларига эътибор қаратишга йўналтирилган. Австралия, Хитой, Сингапур, Ҳиндистоннинг қатор шаҳарлари, аксарият Европа мамлакатларида маҳаллий вақт билан соат 20:30 дан 21:30 гача кўчадаги биноларнинг ташқи ёритгичлари ўчириб қўйилади. Шунингдек марафонга Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатлари ҳам қўшилади.

Мана олтинчи йилдирки, Москва Кремли ҳам "Ер соати" акциясида иштирок этмоқда. Президент қароргоҳи ва  Қизил майдондаги ёритгичлар бир соатга ўчириб қўйилди.

Фото: Артем Геодакян / Reuters

Москва-Сити ҳам энг йирик экологик акцияга қўшилди. "Империя", "Федерация", "Око", "Город Столиц", "Меркурий Тауэр" иншоотлари ҳамда "Афимолл Сити" савдо марказидаги чироқлар ҳам ўчирилди.

Фото: Сергей Карпухин / Reuters

"Ер соати" акцияси доирасида Сингапурдаги "Кўрфаздаги боғлар" табиат паркида ҳам чироқлар ўчди. Одатда Боғнинг дарахтсимон тузилмалари - 25-50 метр баландликдаги вертикал боғлар - бутун бўй баравар чарақлаб туради. 

Фото: Edgar Su / Reuters

Акрополда жойлашган Қадимий Парфенон ибодатхонаси Афинадаги акцияга қадар ва акция давомида.

Фото: Alkis Konstantinidis / Reuters

Римдаги Колизей биноси.

Фото: Stefano Rellandini / Reuters

Иорданиядаги "Жабал Ал-Қалъа"да одамлар 60 рақами шаклидаги мозаикада 11 440 та шамни ёқиш учун тўпланишди. Мозаиканинг ўзи дунёнинг энг катта мозаикаси деб тан олинди ва Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди. 

Фото: Muhammad Hamed / Reuters

Берлинда ҳам "Ер соати" ўтказилди.

Фото: Andreas Friedric / Global Look Press

Лондондаги Букингем саройининг ёритгичлари ўчирилишдан аввалги ва кейинги сурат.

Фото: Jonathan Brady /AP

Будапешт (Венгрия)даги Сечени занжир кўприги ва Қироллик саройи.

Фото: Attila Volgyi / Xinhua / ZUMA

Испаниянинг Мадридидаги Алкал дарвозалари.

Фото: Kiko Huesca / EPA-EFE

Дубай (БАА)даги "Бурж Ал-Халифа" осомнўпар биноси.

Фото: Ali Haider / EPA

Париж (Франция)даги Эйфель минораси.

Фото: Christophe Petit Tesson / EPA



 

 

Мавзуга оид