Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия Сурияда янги амалиётлар бошлашга тайёрлигини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилдики, мамлакат қўшни Сурия ҳудудида янги аксилтеррор амалиётлар бошлашга тайёр. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
«Суриянинг Фрот дарёсидан ғарбда жойлашган ҳудудларда аксилтеррор амалиётларни чеклашга қаратилган чақириқларга йўқ деймиз. Туркия учун террорчиларни ким қуроллантириши аҳамиятга эга эмас, биз уларнинг барчасини йўқ қилишга тайёрмиз. Таал-Рифатдан Манбижгача, Талл-Абяддан Рас-ал-Айнгача бўлган ҳудудлардаги аҳоли Туркияни олқишламоқда. Туркиянинг сиёсати хавфсизлик, хотиржамлик ва тартиб ўрнатишга қаратилгандир», деган Эрдўған. Шу билан бирга, Туркия президенти турклар бу ерларни босиб олмаётгани, балки озод этаётганини таъкидлаган. «Ҳеч ким Туркияни Сурияни истило этишда айблашга ҳақли эмас»,— дея қўшимча қилган у.
Телл-Абяд ва Рас-аль-Айн шаҳарлари Сурия Курдистонида — Туркия чегараларига ёндош жойлашган, бу ҳудудлар YPG (ўзини ўзи мудофаа қилиш халқ отрядлари) назоратидадир. Туркия бу отрядларни Анқара томонидан террорчи ташкилот сифатида баҳоланган Курдистон ишчилар партияси қаноти сифатида ҳисоблайди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026