Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашув ўтказди
АҚШ 2018 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун бугун Тошкент шаҳрига келган АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди.
Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, 27 март куни очиладиган юқори даражадаги Тошкент форумининг кун тартиби нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.
Суҳбатда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этган.
Мавзуга оид
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024