Жаҳон | 19:34 / 27.03.2018
12963
1 дақиқада ўқилади

Молдова 3 нафар россиялик дипломатни нон грата шахслари деб эълон қилди  

Фото: RusVesna

Молдова ҳукумати Британиянинг Солсбери шаҳрида британиялик жосус Сергей Скрипалнинг заҳарланиши иши бўйича 3 нафар россиялик дипломатни номақбул – нон грата шахслари деб эълон қилди. Бу ҳақда Молдова ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.    

“Молдова ҳукумати қарори Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қарори ва Солсберидаги ҳужумни коллектив хавфсизлик ва халқаро ҳуқуққа таҳдид деб таърифлаган Европа Кенгаши хулосалари билан якдил ҳисобланади”, дейилган хабарда. 

АҚШ 26 мартда ўз ҳудудидан Скрипаль иши бўйича 60 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишини маълум қилган. Франция, Германия ва Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари ҳам АҚШ каби чоралар кўришларини маълум қилишган. Уларга Канада ва Австралия ҳам қўшилган. 

Мавзуга оид