Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Эрматов бошқа қитъа чемпионлар лигаси 1/2 финалида ҳакамлик қилади
ФИФА рефериси Равшан Эрматов КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида «Америка ФК» (Мексика) ва «Торонто» (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Эрматовга учрашувда қанот ҳакамлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Қайд қилинишча, аслида Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида «Шангҳай Шенҳуа» (Хитой) – «Кашима Антлерс» (Япония) учрашувига тайинланганди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан алмаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ЖЧ-2018ни бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатидан ўрин олган. Якуний рўйхат тез орада эълон қилиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:37 / 12.10.2025
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:16 / 06.10.2025
«Ярмининг ярми ҳам эмас» – Каннаваро билан келишувнинг айрим тафсилотлари маълум қилинди
12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
15:21 / 26.02.2025