15:03 / 27.03.2018
26987

Xiaomi кутилмаган смартфон, «кучли» ноутбук ва «ақлли» колонкани тақдим этди

Xiaomi MI MIX 2 S янги смартфони, Mi Gaming Laptop ноутбуки ва Mi AI Speaker mini “ақлли” колонкани расман тақдим этди. Тақдимот Шангҳайда бўлиб ўтган.

Xiaomi раҳбари Лэй Чжун қиймати 3299 юань (тахминан 527 доллар)дан бошланувчи MIX 2S’ни тақдим этди. Рамкасиз смартфон олти дюймли экран ва Qualcomm Snapdragon 845 процессори билан жиҳозланган.

Фото: Xiaomi 

Бундан ташқари, MIX 2S иккита камерага эга, улар қурилмага iPhone X билан рақобатлашишга имкон беради. Иккиламчи орқа камера кенглиги 12МП.га тенг, Sony’дан IMX636 янги датчиги ва сунъий идрок тизими смартфонга қоронғуликда ҳам суратга олиш имконини беради.

Аввалги версия - Mi MIX 2’дан фарқли тарзда смартфон Qi симсиз қувватлантириш ускунаси ва ARCore қўшимча реаллик элементлари бўлган иловаларни яратиш учун платформага эга бўлди.

Фото: Xiaomi 

Mi Gaming Laptop’нинг қалинлиги 20,9 мм бўлиб, Intel Core i7 7700HQ чипи ҳамда NVIDIA GTX 1060 видеокартасига эга. Дисплей диагонали 15,6 дюймни ташкил қилади, қурилмада Dolby Atmos Hi-Res аудиотизими мавжуд.

Ноутбук 16 ГБ оператив хотира, SSD’да 256 ГБ ҳамда HDD’да 1 ТБ.га эга. Унинг нархи 5999 юань (тахминан 960 доллардан) бошланади.

Фото: Xiaomi 

Mi AI Speaker Mini “ақлли” колонкаси Xiaomi’дан сунъий идрок технологиясига эга овозли ёрдамчига эга. У 27 доллар туради.

Top