Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиота туманида бир кунда 3та хусусий боғча очилди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти Зангиота туманида 2018 йилнинг 17 март куни бирданига учта нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.
Хусусан, тадбиркор Алишер Сирожиддинов томонидан Зангиота тумани Хонобод ҳудуди Янги Тошкент маҳалласидаги ўзига тегишли бўлган намунали ҳовлисида 40 ўринга мўлжалланган хонадон-боғча типида мактабгача таълим муассасаси шакллантирилди. Мазкур муассасада 10 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, тадбиркор Нигорахон Тўйчиева томонидан Зангиота тумани Ўзгариш ҳудуди Белариқ маҳалласидаги ўзига тегишли бўлган турар жойда 60 ўринга мўлжалланган хонадон-боғча типидаги мактабгача таълим муассасаси шакллантирилган. Мазкур муассасада 15 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилди.
Бундан ташқари, тадбиркор Ҳилола Юлдашева томонидан Зангиота тумани Хонобод ҳудуди ўзига тегишли бўлган турар жойда 150 ўринга мўлжалланган хонадон-боғча типидаги мактабгача таълим муассасаси шакллантирилди. Мазкур муассасада 20 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ушбу мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар учун 5 маҳал СанПиН меъёрлари асосида овқатлантириш, инглиз ва рус тиллари чуқурлаштирилган ҳолда машғулотлар ташкил этиш, рақс, мусиқа, спорт тўгараклари орқали болаларни соғломлаштириш ишлари ташкил этилади.
Мавзуга оид
18:07 / 17.12.2025
Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб раҳбарияти жазоланди
14:21 / 06.11.2025
Зангиотада “опий”нинг йирик миқдордаги партияси ашёвий далил сифатида олинди
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025