Жаҳон | 08:55 / 28.03.2018
15024
1 дақиқада ўқилади

Скрипалнинг онаси ўғли заҳарланганини билмайди - BBC 

Фото: ТАСС

Солсберида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг онаси ўғлига ҳужум рўй берганини ҳали ҳам билмайди. Бу ҳақда Скрипалнинг қариндоши Виктория BBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Устувор нарса – Скрипалнинг онасини турли гап-сўзлардан четда тутиш, у ҳеч нарсани эшитиши керак эмас», - дея айтиб ўтди Виктория Скрипаль.

Унинг таъкидлашича, ГРУ собиқ полковнигига уюштирилган ҳужум ортида ким турганини аниқ билмайди. Шунингдек унинг қайд этишича, Британия томонидан таклиф олса, заҳарланган Сергей ва Юлия Скрипалнинг олдига жўнаб кетган бўларди.

Мавзуга оид