Жамият | 10:32 / 28.03.2018
5436
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлар мулкини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото/СС0 Public Domain

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2017 йил 4 август куни номаълум шахс “Зиёвуддин” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган омборхонага деворини бузиш йўли орқали кириб, у ердан тадбиркор, 1973 йилда туғилган А.Ю.га тегишли умумий қиймати 2 млн 500 минг сўмлик, хусусий тадбиркор, Н.Ў.га тегишли умумий қиймати 4 млн 30 минг сўмлик ва хусусий тадбиркор, Ф.Х.га тегишли умумий қиймати 11 млн 350 минг сўмлик кийим-кечакларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пахтачи тумани М.Улуғбек маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Й.Х. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид