Жамият | 12:13 / 28.03.2018
10566
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда талончилик қилган коллеж ўқувчилари қўлга олинди

Иллюстратив фото/appleinsider.ru

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 24 март куни 3 нафар номаълум шахслар 1984 йилда туғилган Р.В.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Айфон” мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 1-даҳада яшовчи, Чилонзор туман Транспорт касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси, 2000 йилда туғилган Р.М., Нафосат кўчасида яшовчи, шу коллеж 3-курс ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Д.А. ва Нафосат кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, Чилонзор туман 2-Тошкент юридик касб-ҳунар коллежи 1-курс ўқувчиси, 2001 йилда туғилган П.Ж. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид