Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аббос Барноев: «юристман лекин бизнесни танладим»
Баркамол ёшлар – бу президент нутқида кўп ишлатиладиган жумла, десак нотўғри бўлмайди. Боиси ёшлар масаласи президент сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Баландпарвоз гапларсиз айтганда бу жиддий ва эътиборталаб масала. Ҳозирги давр имкониятлар фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Ана шундай ёшлардан бири, асли касби ҳуқуқшунос бўлган Аббос Барноевдир.
У 1990 йил Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. 2007-2011 йилларда Тошкент юридик институтида, 2011-2013 йиллар Ўзбекистон Миллий университетининг юридик факультетида таҳсил олган. “Barvent Impex” компаниясининг операцион ва маркетинг йўналиши бўйича директори, “СВЕТОЛЮКС” бренди асосчиси. KUN.UZ таҳририятининг навбатдаги меҳмони Аббос Барноев.
- “СВЕТОЛЮКС" бренди, ўзи аслида, лойиҳа асосида бошланган эди. Бу бренд электр ва чироқ маҳсулотларига тегишли бўлган барча товарларни аҳоли ҳамда қурилиш объектларига улгуржи ва чакана тарзда етказиб бериш билан шуғулланади, - деди А.Барноев.

Институтни битирганимдан сўнг, иссиқхоналар қурилишида оддий ходим бўлиб ишладим, сўнг бир қанча бригадаларни бошқардим. Ўшанда минерал ўғитлар билан ишлаш фикри пайдо бўлди. Шундан сўнг тадбиркорлик фаолиятим бошланиб кетди.
- Киши 21-24 ёшида шахс сифатида тўла шаклланиши керак. Мен бошида юрист бўламан дердим, лекин билдимки тадбиркорликка иқтидорим, шу соҳага менда қизиқишим, муҳаббатим ва интилишим борлиги туфайли йўлимни топиб кетишимга ишондим, - дейди ёш тадбиркор.
KUN.UZ таҳририяти билан ўтказилган интервью ёш тадбиркорнинг кенг ва теран фикрлари билан жуда қизиқ бўлди. Бу суҳбат, албатта, шу йўлда эндигина фаолият юритаётган ёшлар учун жуда катта туртки, илҳом манбаи бўлади, деб ўйлаймиз.
Mover.uz'да кўриш
Мавзуга оид
15:38 / 26.05.2026
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари пасайди: асосий хавотир — коммунал хизматлар, ёнилғи ва энергия нархлари
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026