Абдулла Арипов ва Абдулазиз Комилов Россия элчихонасига борди
2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Ҳукумати номидан элчи Владимир Тюрденовга Россиянинг Кемерово шаҳридаги кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган ёнғин муносабати билан самимий таъзия билдирилди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Кемероводаги "Зимняя вишня" тўрт қаватли савдо марказидаги ёнғин 25 март куни рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 64 киши ҳалок бўлган. Ёнғин бўйича иш юзасидан беш гумонланувчи қўлга олинди. Улар орасида қўриқлаш хизмати ходими ҳам бор, у, тергов маълумотларига кўра, ёнғин ҳақида сигнал келиб тушганида тизимни ўчириб қўйган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024