Янги Зеландия баъзи россияликларга мамлакатга киришни тақиқлайди
Янги Зеландия ҳукумати Россиянинг баъзи фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда RNZ радиостанцияси хабар берди.
Мамлакат бош вазири Жасинда Ардерннинг таъкидлашича, Британиянинг Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши билан боғлиқ ҳодиса юз берганидан сўнг, у разведка хизматлари билан «Янги Зеландиядан дарҳол чиқариб юборилиши лозим бўлган шахслар мамлакат бор ёки йўқлиги борасида» маслаҳатлашув ўтказди.
«Мен буни қилдим, улар менга бундай шахслар йўқлигини айтишди. Энди мен ТИВдан Янги Зеландияга кириш бўйича визаларни рад этиш лозим бўладиган одамлар ҳақида хабардор қилишни сўрадим», - дея айтиб ўтди бош вазир.
Шу билан бирга, таъкидланишича, Янги Зеландия ҳукумати россиялик дипломатларни чиқариб юбормаслик ҳақида қарор қабул қилган.
Мавзуга оид
22:10
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
20:30
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
18:54