Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда босқинчилар қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 2018 йил 20 март куни 2 нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, Эъзоз кўчасида яшовчи Э.М.нинг уйига бостириб кириб, ўғли Д.А. ва бирга яшовчи жияни Ш.Ё.нинг қўл оёқларини арқон билан боғлаб, юзларига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, уйдан пуллари, заргарлик ва бошқа буюмларини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши шаҳар “Нефтчи” МФЙ Нефтчи кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ш.Х. ва Қавали маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1995 йилда туғилган Л.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026