Жаҳон | 09:12 / 29.03.2018
9014
1 дақиқада ўқилади

КХДР Япониядан 20-50 млрд долларлик ёрдам кутмоқда

Фото: EPA

Шимолий Корея Япониядан 20-50 млрд доллар миқдорида иқтисодий ёрдам кутяпти, бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар илиқлашса юз бериши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» Япониянинг Asahi газетасига асосан хабар қилмоқда.

Нашр манбаларига кўра, КХДРда ички сиёсий ҳужжат чиқарилган бўлиб, унда турли мамлакатлар билан дипломатик алоқалар кенгайтирилиши назарда тутилади. Ҳужжатни ишлаб чиққанлар фикрича, агарда Шимолий Корея бошқа давлатлар билан яхши муносабатларни йўлга қўя олса, жиддий иқтисодий ёрдам олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея меҳнат партияси вакиллари билан учрашувда Россия, АҚШ, Япония, Жанубий Корея ҳамда Хитой билан расмий учрашувлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид