Жаҳон | 09:34 / 29.03.2018
4619
1 дақиқада ўқилади

КХДР ва Жанубий Корея саммитдан аввалги музокараларни бошлади

Фото: Reuters

Шимолий Корея ва Корея Республикасининг юқори мансабли расмий шахслари демилитация ҳудудининг КХДР томонидаги «Тхонильгак» биносида музокаралар бошлади. Бу ҳақда «Ренхап» хабар бермоқда.

КХДР делегацияси уч кишидан иборат бўлиб, унга тинч бирлашув бўйича қўмита раиси Ли Сон Гвон раҳбарлик қилмоқда. Жанубий Корея делегациясига эса Корея Республикасининг миллий бирлашув ишлари бўйича вазири Чо Мен Гюн раҳбар этиб тайинланган.

Кутилишича, учрашувда давлатлар ўртасидаги саммитнинг аниқ муддати муҳокама қилинади: маълумотларга кўра, уни апрель ойи охирида ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, расмий шахслар саммитнинг муҳим мавзулари юзасидан фикр алмашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин бешта давлат етакчиси билан учрашмоқчи экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид