Қозоғистонда музни портлатиш ишлари сабабли одамларга жароҳат етди
Қозоғистоннинг Семей шаҳрида Иртиш дарёсидаги портлатиш ишлари сабабли ўнлаб квартиралар ойналари чил-чил бўлиб, бир неча кишига жароҳат етган.
Маълум қилинишича, портлаш соат 14:47’да амалга оширилган. Бу вақтда кўпчилик ишда бўлган ва шу сабабли жиддий оқибатлардан қочишга муваффақ бўлинган. Бироқ бир неча киши кесик ва тирналиш жароҳатлари олган, кимнидир юраги ёмон бўлиб қолган. Бир бола шифохонага жойлаштирилган.
Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси портлашни видеога олган.
Иртишни муздан тозалаш мақсадида портлатиш ишларини олиб борган “Востоквзривпром” корхонасида журналистларга ишлар барча қоидаларга амал қилинган ҳолда ўтказилгани маълум қилинган. Таъкидланишича, Семей акимати портлаш ишларидан хабардор бўлган ва бу ҳақда маҳаллий аҳолини олдиндан огоҳлантириши лозим эди.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024