Мисрда президент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Мисрнинг амалдаги президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий мамлакат президенти сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, сайловларда катта устунлик билан етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Youm7 нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг сайлов участкаларидан олинаётган рақамларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, ас-Сисий ўзининг рақибидан анча устунликка эга бўлиб, кўплаб участкаларда 90 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган.
5 минг 934 та сайлов участкасидан олинган маълумотларга кўра, ас-Сисийга 9 миллион 200 минг киши, унинг рақиби Мустафо Мусога 250 минг киши овоз берган.
Мисрда жорий сайловлар 26 мартда бошланиб, 3 кун давом этди ва 28 март соат 22.00да якунланди. Шу кунлар ичида Қоҳирада овоз кучайтиргичи бўлган машиналар ҳаракатланиб, одамларни сайловларда иштирок этишга чорлаган.
Мисрда ҳаммаси бўлиб 60 млнга яқин одам овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайловлар вақтида 13 мингдан кўпроқ сайлов участкаси ишлаган. Сайловнинг якуний натижалари 2 апрелда маълум қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
12:40 / 16.09.2024
Мисрда хорижий туристлар бўлган автобус ЙТҲга учради
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024