Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Ерга қулаётган Хитой станциясини суратга олишди
Фото: Tenagra Observatories
Астрономлар Хитойнинг «Тяньгун-1» ҳаракатда бўлмаган космик станциясини суратга олишди, у яқин кунлар ичида Ерга қулаши керак. Станция 2011 йилнинг 29 сентябрь куни «Чанчжэн-2F» модернизация қилинган ракета-ташувчиси ёрдамида учирилган эди. Станция массаси 8,5 тоннани ташкил этади, ўлчами 3,4 метрга 10.
Италиянинг Virtual Telescope Project роботлаштирилган телескопи лойиҳасида иштирок этаётган астрономлар станцияни 28 март куни эрталаб суратга олишди. Фотосуратда станция ёрқин доғ каби кўринишга эга, бу қуёш нури акс этгани туфайли юз берган. «Станцияни суратга олиш жуда қийин вазифа бўлди», - дейилади лойиҳа сайтида. Мураккаблик катта бурчак тезлигига алоқадор, станция осмонда дақиқасига 18 даражалик тезлик билан ҳаракатланмоқда.
Суратга олиш пайтида станция 220 километрлик баландликда бўлган. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, у атмосферага кириши ва 31 март ҳамда 1 апрель ўртасидаги вақт оралиғида ёниб кетиши керак.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026