Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:29 / 30.03.2018
13836
1 дақиқада ўқилади
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида пичоқбозлик рўй берди
Иллюстратив фото/ thedailybeast.com
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 27 март куни соат 14.00ларда, “Фурқат” МФЙ Гулистон кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ш.Ҳ. Қўрғонча маҳалласи ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида таниши, 1996 йилда туғилган А.М.нинг курак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада А.М. касалхонага ётқизилган. Ш.Ҳ. қўлга олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш