Ўзбекистон | 10:02 / 30.03.2018
12958
2 дақиқада ўқилади

Грузия собиқ бош вазири Ўзбекистонга солиқ ислоҳоти бўйича ёрдам беради 

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Ўзбекистонда фискал органларнинг бутун тизимини тубдан ўзгартирилишини назарда тутадиган 2020 йилга қадар солиқ ислоҳоти концепцияси муҳокама қилинмоқда.

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, Грузия собиқ бош вазири Ника Гилаури Ўзбекистонга солиқ сиёсатини ислоҳ қилишда ёрдам кўрсатади.

Айни дамда Грузия собиқ бош вазири, собиқ молия, энергетика вазири Тошкентда бўлиб турибди. У 2020 йилгача солиқ ислоҳоти концепцияси лойиҳаси муҳокамасида иштирок этмоқда.

Гилаурининг билдиришича, Ўзбекистон солиқ соҳасида хусусий сектор ва иқтисодиёт ривожини тўхтатиб турган ҳолатларга барҳам берувчи ислоҳотларни амалга ошириши керак.

"Ўзбекистонда айни дамда таклиф этилаётган солиқ ислоҳотлари мен кўрганлар ичидаги энг илғор вариантлардан бири. Ўйлашимча, бу мамлакат, иқтисодиёт, хусусий бизнес учун жуда яхши эффект беради", - дея айтиб ўтди Гилаури Тошкентдаги солиқ ислоҳоти концепциясининг жамоатчилик муҳокамаси давомида.

Унинг қайд этишича, Грузияда шундай ислоҳотдан сўнг солиқлар сони 21тадан 6тага қисқарди, саккиз йил ичида солиқ йиғимлари 10 баробар ошди, иқтисодиёт эса – тўрт баробарга.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид