Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати кенгайди
Қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси қўлланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 131 тага кўпайиб, 477 тага етди. Рўйхатдан мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, донли ва бошоқли экинлар, зираворлар, чорва моллари ва паррандалар, гўшт, сут, сут маҳсулотлари, тухум ва асал кабилар ўрин олган.
ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тўлдирилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон президентининг сентябр ойидаги фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган (пахта ва ғалладан ташқари) маҳсулотларни реализация қилишда ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланади.
Фармонга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҚҚСнинг нол ставкаси татбиқ этиладиган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади.
Рўйхатдаги маҳсулотлар 131 тага кўпайиб, 477 тага етган. Улар орасида донли ва бошоқли экинлар, зираворлар, мева ва сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, тирик чорва ҳайвонлари ва паррандалар, кўчатлар ва уруғлар, гуллар ва ипак, шунингдек, гўшт, сут, сариёғ, қаймоқ, қатиқ, творог, сузма, сметана, бринза, тухум ва асал каби маҳсулотлар бор.
Маҳаллий ҳокимликлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Мавзуга оид
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
18:49 / 06.06.2026
“6 фоизлик ҚҚСга автоматик ўтилмайди” — янги солиқ тартиботига экспертлар шарҳи
14:11 / 03.06.2026
ҚҚС чегараси 5 млрд сўм бўлди. Эркинлашган бизнес нима демоқда?
09:06 / 03.06.2026