Иқтисодиёт | 10:56 / 29.10.2025
1738
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда e-хизмат кўрсатувчи 73 компания солиқ тушумларини 44 фоизга оширди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 73 та хорижий компания томонидан бюджетга 124,8 млрд сўм солиқ тўланди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 44 фоизга юқори.

Фото: Shutterstock

Жами тўланган солиқлар ҳажмининг 93 фоизи 10 та йирик компания ҳиссасига тўғри келди (тақрибан 116,2 млрд сўм).

Е-хизмат кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-кунигача солиқ ҳисоботини топширади ва тўловни амалга оширади.

Топ-10 йирик тўловчи (январ–сентябр, 2025):

Meta — 35,2 млрд сўм;
Apple — 35,1 млрд сўм;
Google — 31,2 млрд сўм;
OpenAI — 4,7 млрд сўм;
Booking.com — 2,9 млрд сўм;
TikTok — 2,6 млрд сўм;
Netflix — 1,3 млрд сўм;
Acca — 1,1 млрд сўм;
Zoom — 1,1 млрд сўм;
Adobe — 1,0 млрд сўм.

Солиқ тушумларидаги ошишга е-хизматлар бозорининг кенгайиши ва йирик платформалар фаоллигининг ортиши таъсир кўрсатди.

Топ-10 иштирокчининг улуши юқори экани бозор концентрацияси юқорилигини кўрсатади, бироқ қолган компаниялар ҳиссаси ҳам босқичма-босқич ўсиб бормоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид