Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Россия дипломатик урушни бошламади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Москва Вашингтоннинг россиялик дипломатларни чиқариб юбориш бўйича қарори туфайли жавоб қадамларни қўйишга мажбур бўлди.
«Россия Вашингтон томонидан бизнинг дипломатлар чиқариб юборилиши ва консуллик муассасаси ёпилиши билан боғлиқ бўлган нодўстона, ноконструктив, ноқонуний ҳаракатларга жавобан тегишли қадамларни қўйишга мажбур бўлди», - дея айтиб ўтди Песков.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қандай дипломатик урушларни келтириб чиқармаган.
«Президент Путин энг бошидан бери барча давлатлар, жумладан АҚШ билан яхши муносабатларни йўлга қўйиш тарафдоридир ва ҳозир ҳам шундай. Россия санкциялар алмашиш, дипломатларни чиқариб юбориш ташаббуси билан ҳеч қачон чиқмаган ва ҳоказо», - дея таъкидлаб ўтди Песков.
Шу билан бирга, унинг қайд этишича, «Россия яхши муносабатларни йўлга қўйиш учун очиқ бўлиб қолмоқда».