Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Суриядаги ҳарбий қудратини оширмоқда
Бугун, 30 март куни Хмеймимдаги авиабазага россияликларнинг яна 3та самолёти келиб қўнган. Бу ҳақда Al-Masdar News хабар тарқатди.
Нашр маълумотига кўра, Россиядан битта Ту-154М авиалайнери ҳамда иккита Су-34 русумли қирувчи-бомбардимончиси келган. Шу тариқа, базада қирувчи самолётлар сони 8тага етди. Қайд этилишича, шундай типдаги иккита самолёт ҳам авиабаза қудрати ўсганини англатади.
Шу билан бирга, бу самолётлар авиабазага вақтинчаликка олиб келинган бўлиши ҳам мумкин. Бу самолётлар Ту-154М самолётини қўриқлаб келгани, тез орада қайтиб кетиши ҳақида айтилмоқда.
Март ойи бошида интернетда Россия Ҳарбий-космик кучлари вертолётлари Суриядаги жангариларни ўққа тутаётгани видеоси пайдо бўлганди.
Февраль ойида аэродромга Россиядан бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётлари келтирилганди.
Хмеймим аэродроми 2015 йил кузидан буён Россия Ҳарбий-космик кучларининг Суриядаги авиабазасига айланган. Ўшанда Дамашқ сўрови билан Россия Сурия ҳудудига кирган ва жангариларга авиазарбалар беришни бошлаганди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026