Ўзбекистон | 12:36 / 31.03.2018
26581
9 дақиқада ўқилади

ИИВ Академияси кундузги таълимига номзодлар қандай танлаб олинади?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ишчи ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикалар тасдиқланди.

Мазкур Методикалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига танлаш ва ўқишга қабул қилишда номзодларни психофизиологик ўрганиш, ёзма иш ўтказиш, номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини, чет тилларини ўзлаштирганлигини баҳолаш ҳамда уларни якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказиш услубларини белгилайди.

Мавзуга оид: Ҳарбий кафедрага талабаларни саралаш қандай ўтказилади?

Психофизиологик ўрганиш методикаси: психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар ёрдамида амалга оширилади.

Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган кунда номзод махсус жиҳозланган хонага киритилишидан олдин унга мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

Психофизиологик ўрганиш номзоднинг ҳиссий (соматик), психоэмоционал ҳолати яхши бўлгандагина ўтказилиши лозим.

Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур ўрганишга қўйилмайди.

Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида махсус жиҳозланган хонада ўтказилади. Ушбу хона табиий ёки сунъий ҳолда ёритилган ҳамда шовқиндан ҳимояланган бўлиши лозим. Хонада номзодга ажратилган жой қулай бўлиши керак.

Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага номзодлар бир нафардан киритилади.

Номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади. Номзодга мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.

Психофизиологик ўрганиш давомида номзод узлуксиз равишда кузатиб турилади. Психофизиологик ўрганиш якунида махсус комплекс номзоднинг психофизиологик хусусиятини 5 баллик тизимда аниқлайди.

Ёзма иш ўтказиш методикаси: ёзма иш номзоднинг имловий ва тиниш белгиларига оид (ишорат) саводхонлик даражасини ҳамда мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Ёзма иш номзодлар томонидан баён ёки иншо ёзиш орқали амалга оширилади. Ёзма ишнинг баён ёки иншо ёзиш шаклида ўтказилиши қабул комиссияси томонидан белгиланади.

Ёзма иш ўтказиш учун тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув асосида малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин. Баённинг матнлари ва иншонинг мавзулари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ шакллантирилади.

Баённинг матнлари ва (ёки) иншонинг мавзулари 1 июнь кунига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган матн ва (ёки) мавзулар қабул комиссияси котиби томонидан номзодлар сонидан келиб чиқиб кўпайтирилади ва уларнинг зарур миқдорда, хато ва камчиликларсиз бўлиши учун у масъул ҳисобланади. Матн ва (ёки) мавзулар қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

Номзодларга баён матни бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Баён матнининг ҳажми 250 - 300 та сўздан иборат бўлади. Баён матни ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодларга баён ёзиш учун 2 академик соат (80 дақиқа) вақт берилади. Баён ёзиш вақтида номзодларга баён матнининг такроран ўқиб эшиттирилишига йўл қўйилмайди. Номзодлар томонидан ёзилган баён “30” баллик тизимда баҳоланади.

Баён: матн мазмуни тўғри, мантиқли ва изчил баён этилган, сўз бойлиги, ran қурилиши ва ифода услуби адабий тил талабларига мос бўлиб, матн мазмунига ижодий ёндашилган, саводхонликда 1 та имловий ва 2 та ишоратга оид хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 3 тадан ошмаган деб топилганда - “30” балл билан баҳоланади;

матн мазмуни тўғри, мантиқли ва изчил баён этилган, сўз бойлиги, ran қурилиши ва ифода услуби адабий тил талабларига мос бўлиб, матн мазмунига ижодий ёндашилган, саводхонликда 2 та имло, 3 та ишоратга оид ва 1 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 6 тадан ошмаган деб топилганда - “25” балл билан баҳоланади;

фикр баёнида мантиқий изчиллик бузилган, сўз танлашда ва ифода қурилишида камчиликлар кузатилган, матнда мавзудан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган, саводхонликда 4 та имло, 4 та ишоратга оид ва 2 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 10 тадан ошмаган деб топилганда - “20” балл билан баҳоланади;

матн баёнида мантиқий изчиллик етишмаган, ran тузишда камчиликлар кузатилган, сўз бойлиги кам, саводхонликда 5 та имло, 6 та ишоратга оид ва 3 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 14 тадан ошмаган деб топилганда - “15” балл билан баҳоланади;

матн баёнида мантиқий изчиллик бузилган, сўз бойлиги кам, саводхонликда 7 та имло, 8 та ишоратга оид ва 5 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 20 тадан ошмаган деб топилганда - “10” балл билан баҳоланади;

мавзу очилмаган, фикрлар бир-бирига боғланмаган, саводхонликда 7 тадан ортиқ имло, 8 тадан ортиқ ишоратга оид ва 5 тадан ортиқ услубий хатоликка йўл қўйилган, баённинг мазмуни бошқа мавзуда ёзилган, умумий хатолар 20 тадан ортиқ деб топилганда - “0” балл билан баҳоланади.

Номзодларга иншо мавзуси бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Номзодларга иншо ёзиш учун 3 академик соат (120дақиқа) вақт берилади. Номзодлар томонидан ёзилган иншо “30” баллик тизимда баҳоланади.

Иншо: режа мустақил ва ижодий тузилган, мавзу мантиқий изчилликда ва батафсил ёритилган, сўз бойлиги, гan қурилиши ва ифода услуби адабий тил талабларига мос бўлиб, мавзу мазмунига ижодий ёндашилган, хулосалар тўғри чиқарилган, саводхонликда 3 та имловий ва 6 та ишоратга оид хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 9 тадан ошмаган деб топилганда - “30” балл билан баҳоланади;

режа мустақил тузилган, мавзу батафсил ёритилган, адабий тил талабларига мос ёзилган, аммо фикрни баён қилишда ижодий ёндашилмаган, саводхонликда 6 та имло, 9 та ишоратга оид ва 3 та услубий хатоликка йул қўйилган, умумий хатолар 18 тадан ошмаган деб топилганда - “25” балл билан баҳоланади;

режа мустақил тузилган, мавзу изчил баён этилмаган, адабий тил талабларига мос ёзилган, аммо фикр мантиқий кетма-кетликда баён қилинмаган, саводхонликда Юта имло, 12 та ишоратга оид ва 6та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 28 тадан ошмаган деб топилганда - “20” балл билан баҳоланади;

режа мавзу доирасидан четга чиққан ҳолда тузилган, мавзу тўлиқ ва мантиқий кетма-кетликда ёритилмаган, саводхонликда 12 та имло, 15 та ишоратга оид ва 8 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 35 тадан ошмаган деб топилганда - “15” балл билан баҳоланади;

режа мавзу доирасидан четга чиққан ҳолда тузилган, мавзу тўлиқ ва мантиқий кетма-кетликда ёритилмаган, саводхонликда 15 та имло, 18 та ишоратга оид ва 10 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 43 тадан ошмаган деб топилганда - “10” балл билан баҳоланади;

мавзу очилмаган, фикрлар бир-бирига боғланмаган, саводхонликда 15 тадан ортиқ имло, 18тадан ортиқ ишоратга оид ва 10тадан ортиқ услубий хатоликка йўл қўйилган, баённинг мазмуни бошқа мавзуда ёзилган, умумий хатолар 43 тадан ортиқ деб топилганда - “0” балл билан баҳоланади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикаси: номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари шарт. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар йигитлар ва қизлар учун алоҳида белгиланади.

Қуйидагилар йигитлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

Қуйидагилар қизлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралигида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид