Спорт | 14:52 / 31.03.2018
10619
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти Осиё кубогига чиққан футболчиларни мукофотлади

Фото: 24.kg

Қирғизистон республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати-2019 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган терма жамоаси футболчилари билан учрашди. Бу ҳақда президент аппарати ахборот бўлими хабар тарқатди.

Қирғизистоннинг янги президенти футболчиларни ўз тарихида илк марта Осиё кубоги финал босқичига чиққани ва ҳозирда Осиёнинг 12-жамоаси (Ўзбекистон бўлажак қуръа олдидан Осиёда 13-ўринга тушиб кетиши кутилмоқда) бўлиб тургани билан табриклади ва жамоага 1 млн қирғиз соми миқдорида (118 млн 700 минг ўзбек сўмига тенг) мукофот пули топширди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси илк марта 24та терма жамоа иштирок этадиган Осиё чемпионати саралаш босқичида Ҳиндистон билан бирга ўз гуруҳида 1-2 ўринларни эгаллаган ва мамлакат тарихида илк марта финал босқичига йўлланмани қўлга киритгганди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид