Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хаста ака қадри учун орзуларидан кечган йигит (видеорепортаж)
Интернет тармоғида пайдо бўлган бир видео KUN.UZ эътиборини тортди. Балки сиз ҳам бунга эътибор бергандирсиз. Унда хаста ака ва уни парвариш қилаётган ука ҳақида сўз боради. Маълум бўлишича, 32 ёшни қарши олган Ризо Маҳкамов мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ тўшакка михланиб қолган.
- Менинг орзуим, аввалоси, юриб кетиш, - деди Ризо Маҳкамов. – Болалигимда, соғлом пайтларда ҳар хил касбларга қизиққанман. Аммо саломатлигим ортга қайтач... Мақсадим, айни дамда, саломатлигимни тиклаб олиш холос.

KUN.UZ Наманган вилоятига сафари чоғида ушбу оила ҳолидан хабар олишни мақсад қилди. Кеч бўлишига карамай йўлимизни Тўрақўрғон туманига бурдик. Туман марказида бизни бемор йигитни парвариш қилаётган укаси кутиб олди. Унинг акаси учун елиб-югуриши қалбимизни титратиб юборди.
- Акамнинг бу хасталиги 14 ёшидан бошланган, - деди беморнинг укаси. – Учинчи синфда ўқиётган пайтлари йиқилавериб-йиқилавериб, кейин тўртинчи синфда ана шу ҳолатга тушиб қолганлар. Онам иккинчи гуруҳ ногирони эдилар. У киши 2014 йилда қаттиқ бемор бўлиб, оламдан ўтдилар. Шундан буён акамга ўзим қараб келаман.

Барчасини эшитдингиз. Етимлик мақоми. Хасталик синови. Йўқчилик ташвиши. Бошни қайга уришни билмай турган ночор йигит. Ижарама ижара, қариндошлар, яқинларнинг уйларида яшаб юрган бу оила ҳамон бошпанасиз. Боз устига, беморлик катта дард, катта ташвиш. Бемор акасига доимий парвариш сабаб ука ундан ортиб бирон ерда ишлай ҳам, уқий ҳам олмаяпти.

Шукр-ки, туман ҳокимлиги айни оилага уй-жой масаласи бўйича амалий ёрдам бермоқда. Насиб бўлса, бу йил уларнинг яшаши учун уй-жой берилади.


Келинг, азизлар, ким нимага қодир бўлса, уларга ёрдам қўлини чўзсин. Дуоларингизни дариғ тутманг. Имконингиз бўлса, моддий кўмак беринг. Халқимиз қараб турмайди. Тўрақўрғонлик чорасиз ака-ука учун ғайрат қилайлик. Зеро, эҳсон ва хайрияларингиз ўз эгаларини кутмоқда.
Қўшимча маълумотлар:
Телефон рақами: +99894 1501338
Пластик карта рақами: 8600 0423 1886 1076 (Click, Payme. Агробанк) Маҳкамов Ризо Баҳодирович.
Агробанк АТБ Тўрақўрғон филиали
МФО: 00241
ИНН: 200 096 209
Нақд пул топширганда: 2311 6000 4000 0024 1001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 2000 0024 1001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0024 1001
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025