Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда меҳмонхона қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Фото: Barathi TV
Ҳиндистон марказидаги Индаур шаҳрида жойлашган 4 қаватли меҳмонхонанинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Asian Age нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вайроналар остидан 10 кишини чиқариб олишга муваффақ бўлинган. Бироқ улардан 9 нафари – 2 аёл ва 7 эркак шифохонада ҳаётдан кўз юмган, яна бир киши оғир аҳволда қолмоқда. Таъкидланишича, меҳмонхона вайроналари остида 50 га яқин одам қолган бўлиши мумкин. Меҳмонхонада ҳаммаси бўлиб 25 та хона бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, меҳмонхонанинг қулашига унга катта тезликда келиб урилган машина сабаб бўлган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:08 / 23.03.2026
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
20:21 / 20.03.2026
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
09:12 / 19.03.2026