Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
“Tejas Networks” телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи ва лойиҳаловчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, алоқа операторлари, интернет-провайдерлар, мудофаа ва давлат секторлари учун юқори технологик маҳсулотлар етказиб беради.
Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев “Tejas Networks” компанияси вице-президенти Ражниш Кҳуллар билан учрашди.
Ражниш Кҳуллар Ҳиндистондаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси, жумладан, “BSNL” давлат оператори учун миллий 4G тармоғини ёйиш ва 250 мингдан ортиқ қишлоқ аҳоли пунктларини юқори тезликдаги интернетга улаш борасидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида “Tejas Networks” вице-президенти “Ўзбектелеком” АК билан 5G алоқа стандартларига ўтиш, симсиз инфратузилмани ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилишни таклиф этди.
Томонлар Ўзбекистон ҳудудида замонавий телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, илғор телекоммуникация технологиялари соҳасида малакали муҳандислар тайёрлаш мулоқотнинг муҳим масаласига айланди.
“Tejas Networks” телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи ва лойиҳаловчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, алоқа операторлари, интернет-провайдерлар, мудофаа ва давлат секторлари учун юқори технологик маҳсулотлар етказиб беради.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026