Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Мағлубиятдан қутулиш учун 55 сония". "Барселона" сўнгги дақиқаларда камбек қилди
Фото: Reuters
Испания чемпионатининг 30-тур марказий ўйини ўз ниҳоясига етди.
"Севилья" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этди.
36-дақиқада Васкес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 5 дақиқасида Муриэль орадаги фарқни 2тага етказди. Ўйиннинг асосий дақиқасида тугашига 2 дақиқа қолганида Суарес фарқни қисқартирган бўлса, 89-дақиқада Мессининг киритган голи жамоани мағлубиятдан сақлаб қолди.
Маълумот учун, "Барселона" мавсум бошидан буён Ла-Лига доирасидаги ўйинларда бирор маротаба мағлуб бўлмай келаётган ягона жамоа ҳисобланади.
Севилья – Барселона 2:2
Голлар: 1:0 – 36 Васкес, 2:0 – 50 Муриэль, 2:1 – 88 Суарес, 2:2 – 89 Месси.
Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо (Лайюн, 46), Лангле, Нзонзи, Банега, Васкес, Навас (Нолито, 81), Корреа (Писарро, 72), Муриэль.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто, Иньеста (Пако Алькасер, 81), Ракитич, Коутиньо, Паулиньо (Денис Суарес, 77), Дембеле (Месси, 58), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Рико (44).
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026