Фан-техника | 10:07 / 03.04.2018
7525
1 дақиқада ўқилади

Falcon 9 ракетаси Dragon кемаси билан фазога учирилди

Фото: SpaceX

Флоридадан Falcon 9 ракета-ташувчиси Халқаро коинот станцияси учун юк етказувчи Dragon кемаси билан бирга учирилди.

Ракета Канаверал бурнидаги космодромдан 3 апрелда Тошкент вақти билан соат 1.30да учирилган.

Юк кемаси ХКС билан 4 апрелда туташи белгиланган. Кема ХКСга 2,6 тонна юк, жумладан биринчи заруратдаги буюмлар ва озиқ-овқат етказади.

Ракетанинг аввал ишлатилган биринчи поғонаси парвоз стартидан 3 дақиқа ўтгач, 11 дақиқа ўтгач эса юк кема муваффақиятли ажралган.

SpaceX 2017 йилдан бери ракеталар парвозида аввал ишлатилган биринчи поғонани қўлламоқда, бироқ уни кейинги уринишда сақлаб қолмаяпти. SpaceX ушбу парвозда 2017 йил августда учирилган ракетанинг биринчи поғонасидан фойдаланди. Шунингдек, Dragon кемаси ҳам 2016 йил апрелда коинотда бўлиб қайтган.

Мавзуга оид