Қирғизистонда Ўзбекистондан 59 қоп пахта чигитини олиб ўтганлар ушланди
Қирғизистон Давлат чегара хизматининг Жалолобод вилояти бўйича бошқармаси чегарачилари 2 апрель куни Ўзбекистондан Қирғизистонга контрабанда юкларини етказиб бериш каналини фош этишди. Бу ҳақда Қирғизистон ДЧХ матбуот хизмати хабар берган.
Жалолобод вилоятининг Ноокен тумани Қайирма қишлоғида чегара наряди Қирғизистоннинг 8 фуқаросини Ўзбекистон ҳудудидан, Фарғона канали орқали ўтувчи давлат чегараси чизиғи бўйлаб Қирғизистон ҳудудига етказиб берилган контрабанда товарларни олаётган пайтида ушлади.
«Биз давлат чегарасидаги вазиятни жиддий таҳлил қилмоқдамиз ва Қирғизистонга контрабанда юкини етказиб бериш бўйича яна бир йўлакни фош этдик. Контрабандачилар давлат чегарасини тўғридан тўғри бузмайди, балки товарларни чегарадан ўтказишнинг бошқа йўлларини ўйлаб топишган. Шунинг учун давлат чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди ДЧХнинг Жалолобод вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари полковник Таалайбек Тажибаев.
Қайд этилишича, бу сафар Қирғизистонга ноқонуний тарзда 59 қоп пахта чигитини олиб ўтишга уриниш содир бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, контрабанда юкининг умумий қиймати 100 минг сомдан ортиқни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
12:21 / 11.10.2024
ДХХ Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган наркотик моддаларни мусодара қилди
18:18 / 08.10.2024
Туркияда танасига олтин яшириб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёллар ушланди
20:39 / 03.10.2024