Жаҳон | 18:46 / 03.04.2018
3411
1 дақиқада ўқилади

Немис прокуратураси Пучдемонни Испанияга экстрадиция қилиш учун ордер сўради

Фото: Reuters

Германияда Шлезвиг-Гольштейн федерал ери прокуратураси Каталония ҳукумати собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни ҳибсга олиш учун ордер берилишини сўради. Бу ҳақда Die Zeit нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, ордер сиёсатчини Испанияга экстрадиция қилиш учун керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ишини кўраётган Шлезвиг немис шаҳри прокуратураси Испаниядан Пучдемоннинг ҳибсга олинишига ордер олганди. “Биз Испания идораларидан унинг ҳибсга олинишига ордер олдик, бизда шунингдек Европа ордери ҳам бор”, деб айтган прокуратура вакили.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид