Жаҳон | 11:10 / 03.04.2018
19578
1 дақиқада ўқилади

Петербург метросидаги терактга алоқадор бўлган барча шахслар аниқланди

Фото: Reuters

Санкт-Петербург метросидаги теракт иши бўйича тергов деярли якунланди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси сайтида хабар берилган.

«Алоҳида муҳим ишларни тергов қилиш бўйича Бош бошқарма терговчилари Россия ФХХ билан биргаликда ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлади, жумладан буюртмачи, ташкилотчи ва ижрочиларни ҳам», - дейилади хабарда.

Тергов маълумотларига кўра, теракт радикал террорчилик ҳамжамиятларидан бири томонидан содир этилган.

«Алоҳида қийин жиҳат шундан иборат бўлдики, буюртмачи, ташкилотчи ва ижрочилар бир бири билан таниш ҳам бўлмаган ҳамда замонавий коммуникация воситалари орқали алоқада бўлишган. Айнан «электрон изларнинг» жиддий таҳлили қисқа муддат ичида жиноий гуруҳ барча иштирокчиларини фош этиш ва аниқлашга имкон берди», - дея таъкидлаб ўтишган маҳкамадан.

Жиноий иш бўйича айбланувчилар сифатида 11 киши жалб этилди, уларнинг бари қамоқда сақланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид