Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Грузияга қайтмоқчи
Фото: Flickr
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, мамлакатга қайтади ва президентлик сайловларидан сўнг ҳозирги ҳукуматга «якун ясайди».
Сиёсатчининг мурожаати тасвирланган видеоёзув «Ягона миллий ҳаракат» партияси аъзолари томонидан эълон қилинди.
«Ҳозир менга қарши айбловлар фақат бир мақсад билан қўйилган, мен Грузияга қайтиш ҳақида ҳаттоки ўйламаслигим учун. Бу юз беради. Мен Грузияга келаман ҳамда ўз жамоам билан барча дастурларни амалга ошираман. Мен грузин халқига ёрдам бераман», - дея Саакашвилининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шу билан бирга, собиқ президентнинг қўшимча қилишича, «президентлик сайловларидан сўнг ҳозирги ҳукуматга якун ясайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенко уни Олий рада депутати Надежда Савченконинг давлат тўнтариши бўйича иши иштирокчиларидан бирига айлантирмоқчи экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
21:42 / 08.04.2025