Спорт | 10:24 / 04.04.2018
5796
1 дақиқада ўқилади

Боксчи Сауль Альварес ўзи аралашиб қолган допинг-можарога изоҳ берди

Фото: Reuters

Мексикалик боксчи Сауль Альварес қонида тақиқланган моддалар топилгани туфайли ўзига нисбатан билдирилган айбловлар бўйича изоҳ берди.

«Мен жуда қайғудаман. Мен Головкин билан жангимиз ўтказилмаслигидан жуда чуқур афсусланмоқдаман. Яширадиган ҳеч нарсам йўқ, мен ҳақиқатни айтмоқчиман. Ўзим айбсизлигимни исботлаш учун барча ишни қиламан. Мен тақиқланган моддаларни ҳеч қачон қабул қилмаганман. Ҳар доим ҳалол ишлаганман.

Мени қилмаган нарсамда айблашаётгани афсусланарли. Бу яна такрорланмаслиги учун жуда эҳтиёткор бўламан», - дея Альвареснинг сўзларини келтиради USA TODAY.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид