Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурлан Ермекбаев Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди
Фото ©Турар Казангапов
Нурлан Ермекбаев Қозоғистон дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазири лавозимини тарк этди ва президент ёрдамчиси – хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.
Қозоғистон дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазирлиги 2016 йилда ташкил этилган.
Нурлан Ермекбаев 1963 йилда Чимкентда туғилган. Ўз фаолияти давомида Қозоғистоннинг Сингапурдаги ишончли вакили, Қозоғистон президенти маъмурияти ташқи сиёсати маркази раҳбари, президент маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазири ўринбосари, президент ёрдамчиси, Қозоғистоннинг Хитой, Вьетнам ва Шимолий Кореядаги элчиси, хавфсизлик кенгаши котиби, дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазири каби лавозимларда ишлаган.