Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон халқаро коалицияни Суриядаги террорчилар етакчиларини қутқаришда айблади
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриядан террорчиларнинг бир неча етакчиларини олиб чиқиб кетган. Бу террорчилар Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида қўлланиши мумкинлиги ҳақида маълумот бор, деб маълум қилди Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий.
“АҚШ бошчилигидаги коалиция террорчилар етакчилари ва бир неча йирик террорчиларни қутқариб, минтақадан олиб чиқиб кетди ва ўз назоратида ушлаб турибди. Улар бу террорчиларни минтақанинг бошқа жойларида қўлламоқчилиги аломатлари бор. Фикримча, Марказий Осиёда, Кавказда террорчилик таҳдиди мавжуд, шу сабабки, террорчиларнинг бир қисми Афғонистонга ташланаётгани аломатлари ва гувоҳликлари бор”, деб айтган Ҳотамий “Россия-24” телеканалига.
Эрон вазири Россия ва Эрон халқаро коалиция давлатларидан фарқли равишда, “Сурия суверенитетини ҳурмат қилган ва Сурия ҳукумати билан келишган ҳолда” террорчиларга қарши кураш олиб борган.
“АҚШ бошчилигидаги бошқа гуруҳ эса террорчиликка қарши курашиш ўрнига, бу террорчиларни бошқарган. Бошқача айтганда, террорчилар улар манфаати учун ҳаракат қилганда, уларни қўллаб-қувватлаган, қутқариб, олиб чиқиб кетганлар ва аксинча, террорчилар уларнинг манфаатларига зид бўлган жойларга зарбалар бериб, террорчиларга ҳужум қилганлар”, деб айтган Ҳотамий.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026