Қирғизистондаги тўйда юз берган оммавий заҳарланишга нима сабаб бўлгани аниқланди
Қирғизистондаги тўйда юз берган оммавий заҳарланишга тайча товуқ сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Юлдуз Ойгерчиновага асосан хабар бермоқда.
Тўйда тортилган товуқли таомдан сальмонеллеза бактериялари топилди. «Республика юқумли касалликлар клиник шифохонасидаги беморлардан олинган намуналар таҳлили натижасида сальмонелла бактериялари борлиги аниқланди», - дея хабар берди Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Экспертларнинг аниқлашича, тўйда тортилган товуқли таомда «озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш ва сақлаш технологияси бузилган».
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда оммавий заҳарланиш 31 март куни, Бишкекдаги «Ала-Тоо» ресторанида ўтказилган тўйда юз берди.
Аввалроқ, Қирғизистондаги оммавий заҳарланиш оқибатида жабрланганлар сони 222 кишига етгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024