Ўзбекистон | 15:28 / 05.04.2018
9844
1 дақиқада ўқилади

Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти тугатилмоқда

Фото: Вести

Ўзбекистон Республикаси президенти “Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш фаолиятини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича хизмати базасида Ўзбекистон Республикаси президенти девонининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш Хизмати ташкил этилади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти тугатилади, унинг балансидаги мулк ва бошқа моддий бойликлар Хизматга берилади. 

Янги фармон: Президент девонида янги хизмат ташкил этилди 

Шунингдек, Хизматга бўшаётган 35та штат бирлиги, Институт томонидан амалга оширилаётган ва мувофиқлаштирувчи лойиҳалар ҳам ўтказилди.

Мавзуга оид