Депутат халқ ичида: Оққонга чалинган беморлар ўзларига зарур дори воситаларини олишди
Депутатга халқ ишонч билдириб, уни сайлайди. Депутат том маънода халқ вакили. Шу боис одамлар дардини тинглаш, уларнинг муаммоларию ташвишларини ҳал этиш депутатнинг олий бурчи ҳисобланади. Буни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани халқ депутатлари кенгашига сайланган депутат Убаев Лутфулла Хайруллаевич фаолияти мисолида кўриш мумкин. У Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот марказида даволанаётган беморларга ёрдам қўлини чўзмоқда. KUN.UZ ижодий жамоаси ушбу жараён билан яқиндан танишди.
- ЎзЛиДеП партияси аъзоси, ҳалқ депутати номига ушбу шифохонадан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда у ерда оғир дардга чалинган беморлар даволанаётгани ҳақида сўз боради. Лутфулла Убаев бу борада ҳам етарли чора-тадбирларни амалга ошириб, беморлар ҳолидан хабар олиб, улар учун зарур дори-дармонларни етказиб берилишида тезкор тадбирларни ташкиллаштирдилар, - деди депутатнинг жамоатчи ёрдамчиси Самаржон Назаров.
Бу хайрли ишдан кўплаб беморлар ва уларнинг ота-оналари жуда хурсанд бўлишди.
Гувоҳи бўлганингиздек, хайрли ишларда мусобақа бўлмоқда. Барчамизнинг ягона мақсадимиз халқни рози қилиш. Шу фурсатдан фойдаланиб бу каби хайрли ишларга бошқа мутасаддиларни ҳам чорлаб қоламиз. Саховатпеша инсонлар ва тадбиркорларни ҳамкорликка чақирамиз. Зеро, эртанги кун учун барчамиз масъулмиз.
Эслатиб ўтамиз, KUN.UZ таҳририяти ушбу касалликка чалинган беморлар учун махсус – “Таслим бўлма” хайрия акциясини ташкил этган бўлиб, мазкур акцияда йиғилган маблағларга беморлар учун дори-дармон воситалари олиб бориб берилади.
Қўшимча маълумотлар:
Ўзбекистондан хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар учун:
8600 0417 3756 6308 – Click / Payme
Асқаров Маҳсуджон
Агробанк АТБ Тошкент шаҳар филиали
МФО: 00394
ИНН: 201 200 124
Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 4000 0039 4001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001
Хориждан пул ўтказмалар учун:
Paypal - umidskh@gmail.com
Россиядаги юртдошларимиз учун:
4276 3801 1901 0663 – Сбербанк (Иброҳим Ғаниев)
Хайрияда иштирок этиш истагини билдирадиган тадбикорлар ва турли хил компанияларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз. Сиз хайрия акциямизда қатнашиб, сайт гуруҳи билан биргаликда илмий марказга бориб, беморлар ҳолидан хабар олишингиз мумкин.
Қўшимча саволлар учун сайт ишонч телефони: +998 95 146 23 23
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024